Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказида 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланди

Бугун, Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказида, тарбияланувчилар учун 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди. Марказ тарбияланувчиларини табриклаш учун Юнусобод тумани ИИО ФМБ ва прокуратураси ходимлари келишди.
Марказдаги болалар учун катталарнинг меҳр ва ғамхўрликларини ҳис қилиш жуда муҳим, чунки уларнинг аксарияти буни ўз ота уйларида кўришмайди. Марказ маъмурияти болалар ўзларини керакликларини, уларни яхши кўрадиганлар ва истеъдодларини кўра оладиганлар бор эканини ҳис қилишлари учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
Болаларнинг ўзлари ҳам байрамга жуда қизғин тайёргарлик кўрган эдилар. Улар меҳмонларга қизиқарли концерт дастурини намойиш этишди. Ҳовлида саҳна безатилган бўлиб, унда болалар меҳмонлар учун тайёрлаб қўйган рақсларни, саҳналаштирилган саҳналарни намойиш этиб, шеърлар ўқишди ва қўшиқлар куйлашди.
Сўнг болалар "Йилдирим" ва "Aдреналин" номли икки гуруҳга бўлиниб, қизиқарли мусобақалар ва ўйинларда иштирок этишди. Тадбир якунида болаларга совғалар улашилди ва байрам дастурхонига таклиф этилди.
Болани бахтли қилиш қийин иш эмас, бунинг эвазига эса улар ёрқин ва самимий табассумлари билан қалбингизни меҳрга тўлдирадилар.