“Олтин” телефон рақамини харид қилиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Учтепа тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан олиб борилган жиноий иш бўйича тергов давомида аниқланишича, 2018 йилининг март ойидан апрелга қадар бўлган муддат давомида 30 ёшли Нурилла С. 34 ёшли Равшан И.нинг ишончига кириб, тижорат билан шуғулланишини маълум қилган ва “олтин” телефон рақами харид қилишда ёрдам бериши мумкинлигини айтган. Бунинг учун у 7.000 АҚШ доллари олгач, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Яхши танимаган инсонларингизнинг хизматларидан фойдаланманг. “Чиройли” рақам харид қилиш учун расмий вакилларга мурожаат қилинг.