Автотранспорт ҳаракатланишига нисбатан ўрнатилган тақиқни бузганларни аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар натижаси тўғрисида

Йўл-патруль хизмати ва Миллий гвардия ҳамда санитария-эпидемиология хизмати  ходимлари томонидан 5 апрель куни Тошкент йўлларида 814 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги фактлари қайд этилди. 328 та автомобиль жарима майдончасига жойланди.

586 та автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасига “Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш” мувофиқ баённомалар расмийлаштирилди. 230 та автомобиль шаҳар бўйлаб рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган бўлиб, улар жарима майдончасига жойланди. Уларга нисбатан СЭХ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси 2 қисмига “Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш” кўра баённомалар расмийлаштирилди. Мазкур моддага биноан  фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача яъни (4 млн. 460 минг сўмдан 6 млн. 690 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача яъни (6 млн. 690 минг сўмдан 11 млн. 150 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши белгиланган.