Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари!

2019-йилнинг 15-март кунидан 15-майгача пойтахтда «Жиноятчиликка қарши бирлашамиз» шиори остида тадбирлар ўтказилади. Тадбирлардан мақсад: ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчиликнинг жиноятчиликни эрта олдини олишдаги, унга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини интеграциялаштириш, жиноятчиликка бирдамлик билан қаршилик кўрсатиш билан шаҳар ҳудудидаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф қилиш.