Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ вакиллари автоювиш шаҳобчалари раҳбарлари билан учрашув ўтказишди

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБда ўтказилган тадбирда пойтахт Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари автоювиш шаҳобчалари ишчилари ўртасидаги ҳуқуқбузарликни профилактикаси учун кўрилаётган чоралар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Семинарда автоювиш шаҳобчаларида ишлайдиган фуқаролар томонидан автотранспорт воситаларини олиб қочиш, давлат рақам белгиларини ўғирлаш, йўл-транспорт ҳодисалари содир этиш ҳолатлари муҳокама қилинди. ИИББ Ахборот мультимедиа маркази томонидан муҳокама қилинган мавзуга бағишланган видеосюжетлар намойиш этилди. Автоювиш шаҳобчалари раҳбарларига ишчиларнинг паспортлари нусҳалари ва бошқа керакли маълумотлар олиш тавсия қилинди.

Учрашув сўнгида автоювиш шаҳобчаларида жиноятчиликни ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, шунингдек антисанитария ҳолатларига барҳам бериш бўйича 2019 йилда бажариладиган ишлар келишиб олинди.