Тезкор маълумот

Бугун, 6-март куни тахминан соат 9.30 да Шайхонтохур тумани Нурафшон кўчасида “ISUZU” русумли автобус ҳайдовчиси (“18-сон автобус парки” МЧЖга тегишли бўлиб, 27-сон ““Чорсу” савдо маркази – Кўкча Оқлон маҳалласи” маршрути бўйлаб ҳаракатланувчи) 53 ёшли Абдулла У. бошқарувни йўқотиб кўчани ёритувчи устун, бетон ҳошия ва металл тўсиққа тўқнашган.

Бир нафар йўловчига арзимас тан шикастлари етиб, унинг ҳолатига аниқлик киритиш учун шифохона етказилиб, у ерда унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирги вақтда аниқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, тезликни оширманг ва масофани сақланг.