25 Mart 2021 Yil 1443

Яшнобод туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот

Яшнобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида тарқалган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
2021 йил 24 март куни соат 17.55 да 102 рақамига Авиасозлар-2 кварталидаги Мухтор Ашрафи ва Иззат кўчалари кесишмасида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар келиб тушгди. Тошкент вилоятилик 24 ёшли Р.А. DAF TE 96XF русумли (давлат рақами 01 N 492 LB) юк автомобилини бошқариш давомида белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 60 ёшли О.Л.ни уриб юборган. Айни вақтдаги маълумотларга кўра, пиёда транспорт воситасининг “кўр” ҳудудида бўлган.
Пиёда ЙТҲ натижасида олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Марҳуманинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бир қатор экспертизалар тайинланди, тергов олиб борилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech