Юнусобод туманида хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда
Юнусобод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари туман ҳокимлиги, прокуратураси ҳамда бандлик бўлими билан ҳамкорликда “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган туман аёллари ва ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишмоқда.
Куни кеча Юнусобод тумани масъул ходимлари манфаатдор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда “Баркамол авлод” марказида туман маҳаллаларида яшовчи “аёллар” ва “ёшлар” дафтарига киритилган хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашди. Йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш, имтиёзли кредит ва субсидиялар олиш, касбга тайёргарлик курсларида ўқишга йўлланмалар бериш масалалари кўтарилди.
Шу билан бирга “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси бўлиб ўтди. Корхоналарда мавжуд бўш иш ўринлари, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни тумандаги ўқув марказларида ўқитиш имкониятлари ҳақида маълумот берилди, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли банк кредитлари олиш тартиби тушунтирилди. 5 нафар аёлларга сертификатлар берилди, бир нечта аёллар иш билан таъминланди, 4 нафарига ўқишга йўлланмалар берилди.