29 Ноябр 2024 йил 67

Юнусобод тумани 3-сектор: Ижтимоий ҳимоя, бандликни таъминлаш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида

Секторларнинг асосий вазифаларидан бири – ижтимоий ҳимоянинг манзилли таъминланишини амалга ошириш, кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринларини яратиш каби мақсадли тадбирларни ўтказишдан иборат.


Тошкент шаҳар Юнусобод тумани учинчи сектор ҳудудда 16 та маҳалла мавжуд бўлиб, унда 784 мингдан ортиқ киши яшайди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудудидаги оғир турмуш шароитида яшаётган, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тамойили асосида ўрганиб чиқилди. Аниқланган муаммоларни бартараф қилиш, аҳолининг фаровонлигини таъминлаш ва фуқаролар дуч келаётган қийинчиликларни ҳал этишга қаратилган самарали ишлар амалга оширилди.


Жумладан, ёшлар билан йил бошидан буён, 40 маротаба "Сектор раҳбари ва ёшлар" учрашувлари ўтказилиб, ўтказилган учрашувларда жами 129 нафар ёшларнинг муаммоли масалалари ҳамда таклифлари ўрганилди.


Жорий йил давомида “Ёшлар дафтари”даги 190 нафар ёшдан 121 нафарининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳал этилди. 9 нафар ёш, жумладан, 1 нафарининг ўз аризасига кўра ва 7 нафарининг ноқонуний киритилганлиги сабабли жами 130 нафар ёш дафтардан чиқарилди.


Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан жами 121 нафар ёшга маблағ ажратилди: 96 нафарига таълим олишлари учун тўлов контрактлари қоплаб берилди, 8 нафари “Келажак касблари” ўқув курсларида таълим олишлари учун ўқиш харажатлари қоплаб берилди, 2 нафарига ўзини-ўзи банд қилиб, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида компьютер жамланмаси олиб берилди.


1 463 та эҳтиёжманд оилалар, уларнинг 4 966 нафар аъзолари ҳамда 1 497 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар рўйхати шакллантирилиб, маълумотлар базасига киритилди. Ҳозирда “Темир дафтарга” киритилган 1 497 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлардан 1 474 нафари (98,5 фоизи) бандлиги таъминланди. 1 250 та оилаларнинг барчасига моддий ва ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 246 нафарига озиқ-овқат маҳсулоти етказиб берилди, 685 нафарига нақд пул кўринишида, 2 нафарига коммунал қарзи тўлаб берилди, 15 нафарига дори-дармон етказиб берилди.


Сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи ишсиз фуқаролар томонидан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига 932 нафар фуқаролар мурожаати қабул қилинган бўлиб, шундан 440 нафари аёллар, 344 нафари ёшлар ва 14 нафари ногиронлиги бор шахсларни ташкил этади. Йил бошидан шу кунга қадар жами 394 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 131 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди, 57 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.


Сектор раҳбари томонидан бевосита ўзига бириктирилган сектор ҳудудида фуқароларнинг муаммо ва камчиликларини эшитиб, зарурий чоралар кўриб борилишини таъминлаш мақсадида, ҳар ҳафтада камида бир маротаба тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда маҳаллаларда фуқаролар билан мунтазам учрашувлар ўтказиб борилмоқда. Сайёр қабуллар жорий йил бошидан 48 маротаба ўтказилган бўлиб, учрашувда жами 184 нафар фуқаролар томонидан 196 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлардан 134 таси (68,4 фоиз) ижобий ҳал этилган, 44 тасига (22,5 фоиз) тушунтириш берилган, 18 таси (9,1 фоиз) кўриб чиқилаётган масалалардир.


Маҳалла еттилиги билан биргаликда доимий даромадга эга бўлмаган, ишсиз аҳоли рўйхати қайта ўрганиб чиқилди. Дастлабки ўрганиш натижасида сектордаги 16 та маҳаллада жами 542 нафар ишсиз фуқаролар аниқланиб, шундан 322 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Сектордаги 23 нафар аҳолига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кенгайтириш мақсадида кредит ажратилди.


Туманнинг 3-секторида ижтимоий ҳимоя, бандликни таъминлаш ва иқтисодий барқарорликни ошириш йўналишида қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса аҳоли фаровонлигини яхшилашга, ёшларни қўллаб-қувватлашга ҳамда ишсизларни банд қилишга хизмат қилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech