Юнусобод тумани 3-секторининг ёшлар билан олиб борган ишлари ҳақида
Юнусобод тумани 3-сектор ҳудудида ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. “Ёшлар баланси” платформасига киритилган 11 минг 736 нафар ёшларнинг моддий аҳволи тўлиқ ўрганилди. Мунтазам равишда ёшлар билан учрашувлар ўтказилади.
Яқинда учинчи секторга бириктирилган “Хусниобод” маҳалла биносида навбатдаги ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбатда сектор раҳбари полковник Абдумажид Шермухамедов ёшларнинг мурожаат ва илтимосларини эшитди. Учрашувда жами 14 нафар ёшлар иштирок этиб, ўзларининг турли муаммолари билан мурожаат қилишди. Жумладан, 11 та мурожаатдан 3 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 4 тасини ҳал қилишлик учун масъулларга топшириқ берилди, 4 тасига сектор раҳбари томонидан асосли ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Бундан ташқари 3-сектор ҳудудида жойлашган «Туркқўрғон» маҳалласида ҳам шу каби учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида ёшлар вакиллари Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғига олий ўқув юртидаги таҳсил учун контрактини тўлаш, ишга жойлашиш, туман ўқув марказида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича таҳсил олишда ёрдам бериш, моддий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ масалалар билан мурожаат қилишди.
Суҳбат чоғида «Туркқўрғон» маҳалласида яшовчи 24 ёшли Нилуфар институтда ўқишини, лекин контрактни тўлашга имкони йўқлигини маълум қилди, мазкур мурожаат ижобий ҳал этилди ва Нилуфарнинг 50 фоиз контракти тўлаб берилди. Шу маҳаллада яшовчи 17 ёшли Бахром ўз мурожаатида, оиласи ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлиги, инглиз тили курсларида ўқиш нияти борлиги, шу сабабли ўқиш харажатларини қоплашда амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилган. Бу масала ҳам ижобий ҳал этилди ва ҳозирда Бахром ўқув марказида инглиз тили курсида бепул ўқиш учун жойлаштирилди.