16 Август 2023 йил 1564

Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ходимларининг фаолияти ҳақида

Тошкент шаҳрида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликни барвақт аниқлаш борасида пойтахт ички ишлар органлари ходимлари томонидан бир қатор махсус профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

 Навбатдаги манзил Янгиҳаёт тумани бўлиб, тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ ва туман ИИО ФМБ масъул ходимлари, шунингдек туманнинг тегишли идора масъуллари, маҳалла бешлиги ва жамоатчилик вакиллари жалб қилинди. Криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 193 та нотинч оилалар хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан ўрганилди, шундан 62 та муаммолар аниқланиб, рўйхатлари шакиллантирилди, 16 та ажрим ёқасидаги оилаларнинг низолари бўйича индивидуал профилактик суҳбатлар олиб борилиб, 6 та нотинч оилага ҳимоя ордери расмийлаштирилди.

Профилактик тарғибот тадбирлари доирасида кибержиноят, фирибгарлик ва ўғрилик каби жиноятларни олдини олиш бўйича тайёрланган флаер ва буклетлар ахолига тарқатилди. 

Тадбир давомида кўча жамоат жойларида юриш-туриш қоидаларига риоя этмаган 495 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 

Туман пробация хизмати ҳисобида турган 250 нафар маҳкумлар иш ҳамда яшаш жойларида текширилди ва оилавий шароити ўрганилди. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман ҳоким ёрдамчилари ва Янгихаёт туман ИИОФМБ Пробация гуруҳи билан ҳамкорликда “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди, натижада 14 нафар шахс иш билан таъминланди.

Янгиҳаёт тумани кўчаларида ҳаракатланаётган транспорт воситаларини текшириш жараёнида жами 1 814 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари ва 335 та қўпол қоидабузарликлар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилди.

Бугунги кунда пойтахт ҳудудида жамоат татибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш доирасида кенг кўламли тезкор ва профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech