Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази тарбияланувчилари билан ўтказилаётган ўқув курслари давом этмоқда
Марказда махсус ўқув курсларининг 4-босқичи дастурига биноан ўсмирлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасида болаларда аниқланган касалликларни даволаш ва профилактика қилишда аниқ амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ўқув курслари давомида болаларнинг психологик ҳолати ҳам ўрганилди. Марказ ходимлари ҳамда мактаб психологлари ҳар бир бола ва унинг ота-онаси билан психологик суҳбат ўтказди. Бу жараёнда ота-она фарзандини тушина олиши, болаларнинг ота-онасига бўлган муносабати таҳлил қилинди, улар билан психологик тренинглар ўтказилди.
Шунингдек, болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтишини ташкиллаштириш мақсадида ўқув курслари иштирокчилари пойтахтимизнинг кўплаб кўнгилочар марказларига, диққатга сазовор жойларию, музей ва тарихий обидаларига ташриф буюришди.