Навбатдаги қабул Шайхантоҳур туманида бўлиб ўтди. Учрашув давомида ИИББ бошлиғи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан суҳбатлашди, фуқаролар қандай муаммоларга дуч келаётганини тинглади, уларни бартараф этиш йўлларини белгилаб олди.
Мурожаатлар соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам олиш, ишсизлик ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш каби масалалар билан боғлиқлиги инобатга олиниб, туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Қабул давомида 14 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. 34 та мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Ҳал этилиши вақт талаб этувчи мурожаатларни тўлиқ кўриб чиқиш ва тегишли чораларни кўриш юзасидан мутасадди идораларнинг масъулларига кўрсатмалар берилди.