23 Ноябр 2024 йил 71

Яшнобод туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Яшнобод туманидаги «Мономарказ» биносида Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонаси раҳбарияти билан биргаликда сайёр қабул ўтказилди. Ушбу тадбирда туман ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Ойбек Каимходжаев ва сектор раҳбарлари иштирок этди.


Қабулда 40 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар қатнашиб, турли масалалар билан мурожаат қилдилар.


Қабул давомида электроэнергия масалалари, тергов-суриштирув ҳаракатлари, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва моддий ёрдам масалалари, шунингдек мулкий низолар ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.


Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилди. Баъзи мурожаатлар жойида ҳал қилинди, бошқалари эса қўшимча текширув ва таҳлилни талаб қилганлиги сабабли келгусида ҳал этиш учун назоратга олинди.


Қабул давомида подполковник О..Каимходжаевга туманда яшовчи Абдурахмон М. мурожаат қилди: у истиқомат қилаётган кўп қаватли уйда иссиқлик тизимида узилишлар борлигини айтиб, уни таъмирлашда ёрдам сўради. Ушбу мурожаат назоратга олинди ва иссиқлик тизими мутахассислари, бошқарув сервис компанияси жалб қилинган ҳолда тизимдаги камчиликлар бартараф этилди.


Бундай тадбирлар фуқаролар ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилаш, шунингдек, аҳоли ижтимоий ва ҳуқуқий муаммоларини тезкор ҳал қилишга қаратилган. Шу каби сайёр қабуллар бошқа туманларда ҳам ташкил этилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech