Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида “Энг яхши терговчи” кўрик-танлови бўлиб ўтди
Куни кеча пойтахт Ички ишлар бош бошқармасида энг профессионал, баркамол, масъулиятли ходим - "Энг яхши терговчи” номинацияси бўйича навбатдаги анъанавий кўрик-танловнинг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Саралаш босқичида шаҳар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими ва унинг ҳудудий бошқармаларида хизмат қилаётган 12 нафар терговчи ва суриштирувчилар ўзаро беллашди.
Икки кун давомида терговчилар жисмоний ва махсус тайёргарлик, касбий билим ва маҳорат йўналиши бўйича синовдан ўтказилди.
Танлов якунига кўра биринчи ўрин ҳакамлар ҳайъати томонидан бир овоздан Бектемир тумани ИИБ ФМБ Тергов бўлими катта терговчиси катта лейтенант Н.Хасановга берилди. Иккинчи ўрин Яшнобод тумани ИИО ФМБ терговчиси катта лейтенант У.Фозиловга насиб этди. Учинчи ўрин Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси катта терговчиси капитан С.Файзиевга насиб этди.
Ғолибларга эсдалик совғалари ва тегишли дипломлар топширилди. Катта лейтенант Н.Хасанов танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.