Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг малакасини ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан соҳавий хизматлар самарадорлигини ҳамда ходимларнинг малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлари ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳақиқатда муҳим аҳамиятга эга. Халқаро мутахассислар иштирокида мунтазам ўтказилаётган семинар-тренинглар, ўқув машғулотлари ва конференциялар ходимлар ўртасида илғор тажриба алмашиш имконини бермоқда.
Бу сафар Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ҳудудий тизим ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари учун фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлаш ва фуқаросизликни аниқлаш тартиби бўйича тренинг ўтказилди. Машғулотларни Марказий Осиёдаги БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги бошқармаси ҳуқуқий масалалар бўйича мутахассислар олиб боришди
Бундай тренинглар ИИВ ходимларига халқаро ҳуқуқий база ва миллий тартиб-қоидалар бўйича билимларини чуқурлаштиришга ёрдам беради. Фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлашнинг амалий жиҳатлари ва уларни ҳимоя қилиш механизмларини муҳокама қилиш иштирокчиларга реал ҳаётдаги қийинчиликларни яхшироқ енгиш имконини беради.
Бу каби ташаббуслар фуқаролиги йўқ шахслар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда малакали ёндашувга ёрдам беради ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Семинар якунида ҳар бир иштирок этган ИИО ходимга Сертификатлар топширилди.