7 Декабр 2024 йил 324

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор А.А.Ташпулатовнинг 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари, ҳамкасблар, ички ишлар органлари фахрийлари, хизмат бурчини адо этиш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг яқин қариндошлари!

Сизларни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилганлигининг 32 йиллиги” муносабати билан самимий табриклайман!
Конституция – бирлигимиз, адолат ва фаровонлигимизнинг пойдевори. Унда эркинлик, суверенитет ва тенглик каби асосий тамойиллар мустаҳкамланиб, мамлакатимиз тараққиёти, фуқаролар ҳуқуқларини мустаҳкамлашнинг ишончли пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.
Бу қутлуғ кун бизга жамиятда тинчлик, тотувлик ва тараққиётни сақлашдек масъулиятимизни яна бир бор эслатади. Ҳар биримиз Конституциямиз қадриятларидан руҳланиб, янги марраларни забт этиш, халқимиз турмушини яхшилаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш йўлида ҳаракат қилишимиз лозим.
Сизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаровонлик ва Ватанимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман!

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор
Азиз Ташпулатов

Барча янгиликлар

Text to speech