22 Сентябр 2024 йил 457

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда аёл киши  ёш болани урганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

2022 йилнинг тахминан август ойларида 1997 йилда туғилган Л.М. Шайхонтоҳур туманида жойлашган яшаш хонадонида фарзанди 2020 йилда туғилган Р.С.га қўпол муносабатда бўлиб жаҳл устида урган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси («Қийнаш») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech