23 Сентябр 2024 йил 853

Озарбайжон Республикаси делегацияси матбуот хизмати вакиллари Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 22-25-сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Рақамли асрда ҳақиқатни излаб: Дезинформацияга қарши курашиш” мавзусидаги Ўзбекистон-Озарбайжон Медиа-форумини ҳамда Озарбайжон Оммавий ахборот воситалари вакилларининг пресс-тури режалаштирилган. Мазкур тадбир доирасида Озарбайжон Республикаси Ички ишлар ҳамда Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати вакилларидан ташкил топган делегация аъзолари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлишди. 

Делегация аъзолари Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишиб чиқишди. Меҳмонлар марказда яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишиб, марказ томонидан Бош бошқарма соҳавий хизматлари фаолияти, ходимлар иш жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ҳамда яратилган ижодий материаллар томоша қилишиб, марказ хизматига татбиқ қилинган ёндашувларга юқори баҳо бердилар. Шунингдек, уларга айни кунда криминоген вазият ҳақида аҳолига кенг қамровли ишончли ахборот етказиш, ички ишлар органлари имижини шакллантириш борасида тайёрланаётган медиа маҳсулотлар ҳамда роликлар намойиш этилди.

Очиқ ва дўстона руҳда ўтган учрашув мобайнида меҳмонлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳот ва ички ишлар тизимининг бугунги қиёфаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришди. Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон республикаси делегациясининг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech