15 Август 2023 йил 1650

Мобиль телефон харид қилишни ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди

Ишончни суиистеъмол қилиш, фирибгарликнинг кенг тарқалган усули. Унинг ажралиб турадиган хусусияти шундаки, жабрланувчи, товламачининг ёлғон гаплари ёки унга ишонч билдириб ўз ихтиёри билан пул маблағларини бериб юборади.

Яккасарой тумани ИИО ФМБга 39 ёшли Насиба Х. Ва 17 ёшли Асадбек О. мурожаат қилиб, 31 ёшли Бобур А. жорий йилнинг июль ойи ўрталарида, уларга 2 дона “iPhone 14 Pro Max” русумли телефон аппарати олиб беришни ваъда қилганлигини баён этган. Бироқ Бобур жабрланувчиларнинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда улардан жами 2 300 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, товарларни фақат ишончли дўконлардан харид қилишни ва фақат маҳсулотни олганингиздан сўнг пулини тўлашни тавсия қиламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech