Мирзо Улуғбек тумани 3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди
Жойларда раҳбарлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган учрашувлар ёшларимиз муаммоларини ҳал этишда кутилган натижаларни бермоқда. Учрашувлар давомида ёш авлод вакиллари тўғридан-тўғри мутасадди раҳбарларга мурожаат қилишлари, ўз ғоялари ва муаммоларини уларга этишлари мумкин. Бунинг натижасида сектор раҳбарлари ёшларнинг эҳтиёж ва муаммоларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Жумладан, яқинда Мирзо Улуғбек номидаги марказий боғда туман ИИО ФМБ бошлиғи – 3-сектор раҳбари Сардор Мирзараимов навбатдаги ёшлар билан сайёр қабул ўтказиб, уларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганди.
Конструктив мулоқот тарзида кечган учрашув давомида ёшлар имтиёзли кредит ва субсидиялар олиш, ишга жойлашиш, ўқиш контаркти учун тўловлар билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилди. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, бир қатор масалалар юзасидан мутасадди ходимларга тегишли топшириқлар берилди
Хусусан, “Олмачи” МФЙда яшовчи 18 ёшли Ахмед Гусейнов ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилди. Мазкур мурожаат беэътибор қолмади ва йигит уста-шогирд анъанасига асосан уй таъмирлаш устасига шогирдликка берилди.
Бу каби учрашувлар пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам ўтказиб келинмоқда.