Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази қошида ташкил этилган навбатдаги махсус курслар иштирокчиларининг кундалик ҳаёти
Болалар учун Тошкент вилоятидаги Ангрен ўқув-дала полигони негизида сайёр ўқишлар ташкил этилди. Курс иштирокчилари ўзларини ҳарбий хизматчи сифатида тасаввур қилиш, касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўйича зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиш имконига эга бўлдилар.
Ўсмирлар учун ходимлар ҳамроҳлигида мазкур бўлинма бўйлаб саёҳат уюштирди, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Уларга ошхона, тренажёрлар билан жиҳозланган спорт зали, кенг кутубхона кўрсатилди.
Шундан сўнг йигитлар Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмга ташриф буюришди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари болаларга хизмат фаолияти, улар олдида қандай вазифалар тургани ҳақида сўзлаб берди, махсус ҳарбий техникани кўрсатди.
Ёшлари учун Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси ва отлиқ отрядига экскурсия ташкил этилди. Ёшларга ППХ, отлиқ отряддаги хизматнинг ўзига хосликлари, уларнинг олдида қандай вазифалар туриши ҳақида сўзлаб берилди. Махсус техника кўргазмаси, қўл жанги усулларининг намойиши ва отлар билан танишув ёшларда катта таассурот қолдирди.
Бу каби учрашувлар ёш авлоднинг ички ишлар органлари соҳасига қизиқишини ошириши шубҳасиз.