11 Август 2023 йил 1558

Тошкентда истеъмолга яроқсиз гўшт олиб киришга йўл қўймаслик бўйича профилактик тадбирлар давом этмоқда

Пойтахтимизда сифатсиз гўшт-сут маҳсулотларини аниқлаш, тегишли ҳужжатларсиз гўшт ва сут маҳсулотларини сотишнинг олдини олишга қаратилган мақсадли профилактик тадбирлар ва рейдлар мунтазам ўтказиб келинади. Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари билан бирга август ойининг 10 куни давомида пойтахтга 1 497 кг сифатсиз гўшт маҳсулотларини олиб кирилишининг олди олинди.

Мисол учун, жорий йилнинг 10 август куни Чилонзор тумани ТХАЙ бўйлаб ўтказилган тунги тадбир пайтида Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 28 ёшли Қодиржон Х. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилди. Текширув жараёнида ветеренария ҳужжатларига эга бўлмаган, майдаланган ва музлатилган ҳолдаги жами 1 111 кг номаълум ҳайвон гўшти олиб кетилаётгани маълум бўлди. Гўшт маҳсулотлари лабораторияга текшириш учун юборилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 109-моддасига кўра, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Барча янгиликлар

Text to speech