2024 йилнинг 20-сентябрь кунидан 20 октябрь кунига қадар Тошкент шаҳрида «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш» ойлиги доирасида Тошкент давлат техника университетида профилактик тарғибот тадбир ўтказилди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети профилактика катта инспекторлари ташаббусига асосан университет талаба-ёшлари билан «Гиёҳвандлик залолатга элтувчи йўл» мавзусида кенгайтирилган давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу давра суҳбатини ташкиллаштиришдан кўзланган асосий мақсад талаба-ёшларда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар муомаласига қарши иммунитетни шакллантириб, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўлиб ҳисобланади.
Давра суҳбати давомида соҳа мутахасислари томонидан талаба-ёшлар учун мавзу юзасидан керакли бўлган тушунчалар ҳамда тавсиялар бериб, тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. Қолаверса талабалар томонидан берилган саволларга мутахасислар томонидан батафсил жавоблар берилди.