Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилмоқда
2024 йилнинг 20 сентябрь кунидан 20 октябрь кунига қадар Тошкент шаҳрида ўтказилаётган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги доирасида бир қатор натижаларга эришилмоқда. Жумладан,
тадбир бошидан:
- 29 кг 486 гр гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар,
- 8 547 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари
тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.
- 94 та гиёҳвандлик моддалари ва кучли таъсир қилувчи дори-воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ("закладка") ҳолатлари аниқланди.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Сиз ҳам ушбу ойлик доирасида фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Гиёҳвандлик моддалари ёки кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тарқатиш билан шуғулланувчилар, шунингдек наркограффити ёзувларини ёзиб кетувчи шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, ҳудудий профилактика инспекторига, яқин орадаги ИИБга, https://t.me/stopnarko_bot телеграм боти ёки @murojaat_narko2024 телеграм аккаунти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.