18 Август 2023 йил 1988

Фуқаронинг мурожаати эътиборсиз қолмади

Интернет тармоғида инсонларнинг тақдирига бефарқ бўлмаган фуқаронинг мурожаати тарқалди. Тунда тасвирга олинган мазкур видеода пойтахтимизнинг Миробод тумани ҳудудида, кўчада тунаб юрган номаълум аёл ҳақида хабар берилган. Кекса аёл яқинларининг эътиборидан четда қолганлиги унинг ташқи кўриниши ва юриш-туришидан маълум эди. Миробод тумани ИИО ФМБ раҳбарияти ушбу мурожаатни ўз назоратига олди. Қисқа вақт мобайнида ушбу аёл шу ҳудудда яшовчи 85 ёшли З.X. эканлиги аниқланиб, маҳалла вакиллари ҳамда туман ИИО ФМБ раҳбарияти у яшаётган хонадонга ташриф буюришди. Вазият ўрганилгандан сўнг, аёлга кейинги ёрдам ва кўмак кўрсатиш мақсадида, Миробод тумани 3-сонли ИИБ бошлиғига вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, ходимлар томонидан кекса аёлнинг яқин қариндошлари ҳам топилиб, уларга унинг аянчли тақдири ҳақида хабар берилди.

Тошкент шаҳар ИИББ қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган инсоннинг тақдирига бефарқ бўлмаган фуқарога ўз миннатдорчилигини билдиради. Ана шундай инсонлар туфайли жамиятимиз ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларга кўмак бериш кераклигини англай бошлайди.

Барча янгиликлар

Text to speech