20 Ноябр 2024 йил 240

Фирибгарлик билан шуғулланиб келган ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилинг

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (уй-жой ва автоулов олди-сотдиси билан боғлиқ фирибгарлик, жуда кўп миқдорда зарар етказиш орқали содир этилган) билан қўзғатилган, жиноят иши тергов қилинмоқда. 

Мазкур жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган 

1989 йилда туғилган Мадрахимов Мурод Мамасадикович

қидирувдан ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахснинг жиноий хатти-ҳаракатлари ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-42-54, 71-206-44-73 ёки 102 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.


Барча янгиликлар

Text to speech