Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизматида мавжуд бўш сафдорлик лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори талабларига мувофиқ ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган эркак номзодлар учун танлов эълон қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган (эркак) шахслар 2023 йилнинг 16-18 август кунлари соат 09:00дан 18:00гача Бош бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат этишлари мумкин:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти (ID карта);
2. Ҳарбий гувоҳнома;
3. Олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом) ёки олий таълим муассасасида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётганлиги ҳақида маълумотнома ёҳуд профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчисининг рухсатномаси.
Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:
— Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
— олий маълумотли эга ёхуд олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган бўлиши;
— идоравий (ИИВнинг) академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига ўрта, ўрта-махсус маълумотга эга бўлиши;
— ёши 30 дан ошмаган бўлиши;
— бўйи 170 см ва ундан юқори бўлиши;
— номзодлар Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши лозим.
Белгиланган муддатдан (16-18 август) олдин ёки кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатга киритилмайди.