21 Август 2023 йил 1670

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Йўл қоидаларига риоя қилиш хавфсизлик кафолатидир” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Қаҳрамон Худайберганов маъруза қилди. У ўз нутқида, йўл-транспорт ҳодисалари бутун дунёда инсонлар саломатлиги ва ҳаётига энг хавфли таҳдид эканлигини, ҳозирда юртимиз йўлларида ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, содир этилаётган қоидабузарликларнинг келиб чиқиш шарт-шароитларига эътиборни кучайтириш долзарб масалалар ҳисобланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech