Қабул жараёнида 60 дан ортиқ фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилишди. Аксарият мурожаатлар тиббий ёрдам, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш каби масалаларда бўлди. Бош бошқарма бошлиғи ҳар бир мурожаатни назоратга олиб, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди, вақт талаб қилинадиган масалалар ижроси бўйича муддатларни белгилади. 29 та мурожаатлар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Аҳоли билан жонли мулоқотлар ва сайёр қабуллар бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.