11 Август 2023 йил 1808

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши билан боғлиқ маълумотлар

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби томонидан жорий йилнинг 1-10 август кунлари давомида жами 16 449 та қоидабузариклар аниқланган бўлиб, шундан 5 888 таси қўпол қоидабузариклардир. Жумладан:

– Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш 91 та;
– Транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш 714 та;
– Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши 379 та;
– Светофор талабларига риоя қилмаслик 213 та;
– Одам ташиш қоидасини бузиш 511 та;
– Қувиб ўтиш қоидасини бузиш 197 та;
– Авария ҳолатини юзага келтириш 34 та;
– ИИОлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик 50 та.

Шу билан бирга 3.599 нафар қоидабузар пиёдаларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мазкур давр давомида 35 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, шундан 28 таси пиёдалар билан боғлиқ.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан 22 та гиёҳвандлик воситалари, 198 та совуқ қурол ва 3 та пневматик қурол билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилган.

Пойтахтимизда бу борада ишлар давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech