19 Июл 2023 йил 966

Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ўқув семинари ўтказилди

Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ўқув-семинари ташкил этилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент вилояти ИИББ ва вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати раҳбарлари ва масъул ходимлари, жойларда фаолият юритувчи Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари раҳбарлари иштирок этди. Ўқув семинари вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олишни самарали ташкил қилиш бўйича “Тошкент тажрибаси”ни кенг тадбиқ қилишга қаратилган.

Тадбир доирасида иштирокчилар марказда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, муассаса фаолияти ҳақида маълумот олдилар.

Ўқув семинар давомида меҳмонларга Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ташаббуси билан Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази негизида ички ишлар бўлимида рўйхатга олинган 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар учун ўқув курслари ташкил этилганлиги ҳақида гапириб беришди. Семинар иштирокчиларига ойлик курслар ҳақида батафсил маълумот берилиб, бундан кўзланган мақсад ҳам ўсмирларга, ҳам уларнинг ота-оналарига психологик ёрдам кўрсатиш, ёшларнинг бўш вақтини фойдали ташкил этишдан иборатлиги таъкидланди.

Шунингдек, иштирокчиларга Марказ мутахассислари томонидан манфаатдор идоралар ва кўнгиллилар билан биргаликда турли хил дарслар, кўрик-танловлар, спорт мусобақалари ташкил этилиб, касбга йўналтириш ишларини олиб борилиши ҳақида маълумотга эга бўлишди.

Семинар давомида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни камайтириш, жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бундан ташқари, семинар иштирокчилари Чилонзор тумани 2-сонли ИИБ ва Учтепа тумани "Хуросон" маҳалласида жойлашган ҳуқуқ-тартибот масканида бўлиб, ходимларининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Тадбир сўнгида меҳмонлар учун Тошкент шаҳар ИИББ “Шон-шараф музейи”га экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида улар Тошкент шаҳар ички ишлар органлари босиб ўтган шарафли йўлдан ҳикоя қилувчи экспозициялар билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech