Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асосларидан биттаси мавжудлигини бевосита аниқласа ёки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан аниқласа:
1) ўзини таништириши ва ушлаб турилган шахснинг талабига кўра ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши;
2) гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини маълум қилиши;
3) ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши;
4) ушлаб турилган шахсга у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши;
5) ушлаб турилган шахсдан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт.
Шунингдек, агар ушланган шахс иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, гумон қилинувчининг ҳуқуқлари унга таржимон иштирокида биринчи сўроққа қадар тушунтирилиб, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.