19 Июл 2023 йил 1213

Тошкентда истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кириш ҳолатига чек қўйилди

Пойтахтимиз ҳудудида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, сифатсиз гўшт-сут маҳсулотларини аниқлаш ҳамда тегишли ҳужжатларсиз гўшт-сут маҳсулотларини сотишга йўл қўймаслик бўйича профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан шаҳарга сифатсиз гўшт маҳсулотлари олиб кириш ҳолати аниқланди. “Эркин” ЙПХ масканида ИИБ ходимлари томонидан “Қашқадарё-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1989 йилда туғилган Сарвар Т. бошқарувидаги “Исузу” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилганида, унинг юкхонасида 6 бош тирик ва 1та бош тахминан 350 килограмм оғирликдаги от гўшти борлиги аниқланди. Шундай қилиб, карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан олиб борилган ишлар натижасида 350 килограмм гўшт маҳсулотларини тегишли ҳужжатларсиз пойтахтга олиб кириш факти олди олинди. Гўшт маҳсулоти Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги лабораториясида текширувдан ўтказилди ва истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди. Шунга кўра, сифатсиз гўшт маҳсулоти тегишли тартибда йўқ қилинди.

Барча янгиликлар

Text to speech