Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Sharq taronalari: дунёни ҳайратга солаётган оҳанглар” мавзусига бағишланди. Тадбирда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори Азизжон Зокиров маъруза қилди. У ўз нутқида, “Sharq taronalari” фестивали миллий мусиқа анъаналарини асраб-авайлаш, ривожлантириш, кенг тарғиб қилиш, ижодий алоқаларни янада кенгайтириш, тинчлик ва дўстлик ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик ғояларини тараннум этиш мақсадида ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.