8 Август 2023 йил 1632

Сергели туманида тезкор-профилактика тадбири давомида гиёҳвандлик воситаларини тарқатувчи шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 28 июль куни Сергели тумани Янги Сергели кўчасида туман ИИО ФМБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган махсус профилактика тадбири давомида 36 ёшли Зафар Ж. бошқарувидаги “KIA K-5”русумли автомашина тўхтатилди. бошқарувидаги автомашинани 36 ёшли Зафар Ж. Автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда автоулов салонида 48 дона изолента ўрамида оқ рангли кукунсимон модда ва 20 дона “Регопен” ҳамда 6 та капсула “Зардекс” борлиги аниқланди. Гумонланувчи яқин орадаги ИИБга олиб келинди.

Суҳбат давомида фуқаро ушбу ишни телеграм мессенжери орқали топганини айтди.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech