5 Август 2023 йил 4428

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро Юнусобод туманида жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлигини акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 4 август куни Юнусобод тумани, 11-мавзе ҳудудида, 1992 йилда туғилган Т.А., қўлида гулдаста билан яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланиб, бу хатти-ҳаракати билан фуқароларнинг норозичилигини келтириб чиқарган.

Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Т.А. Тошкент шаҳар Руҳий-асаб касалликлар гуруҳи шифокори томонидан кўрикдан ўтказилган. Кўрик натижасида фуқаро Т.А.нинг руҳиятида бузилиш аниқланганлиги сабабли, фуқаро шаҳар руҳий-асаб касалликлар шифохонасига юборилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергога қадар қўшимча текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech