4 Июн 2023 йил 1412

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда МY-5 телеканали журналисти Нозимжон Тешаевни номаълум шахс ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 3 июнь куни Мирзо Улуғбек тумани Осиё кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг олдида 1993 йилда туғилган М.Я. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан Н.Тешаев билан оғзаки жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилади.

Барча янгиликлар

Text to speech