Ижтимоий тармоқларда номаълум ҳайдовчи, аёл бошқарган автомашинани тепиб, техник шикаст етказганлигини акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 4 август куни тахминан соат 00.10 ларда Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида “Cobalt” русумли, давлат рақам белгиси 30 Т 255 RA бўлган автомашина ҳайдовчи 2002 йилда туғилган М.Х. ҳамда “Gentra” русумли автомашина ҳайдовчиси 1999 йилда туғилган Д.Т.лар орасида йўлда ўзаро келишмовчилик келиб чиққанлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.