2 Июн 2023 йил 1666

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 1 июнь куни тахминан соат 22.45 ларда Чилонзор туманида бўлиб ўтган концертларнинг бирида, 2003 ва 2004 йилда туғилган бир нечта фуқаролар дастур якунлангандан сўнг оғзаки тортишиб қолганлиги натижасида томонлар ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Барча янгиликлар

Text to speech