8 Август 2023 йил 2243

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир қиз бошқа қизни урганлиги ҳолати акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди.

Жорий йилнинг 20 июль куни 18 ёшли К.Э. интернет тармоғи орқали 17 ёшли Ч.А. билан ўзаро гап талашиб қолган, сўнг 24 июль куни Ч.А.ни Чилонзор туманига ўзаро муносабатни ҳал қилиш учун чақирган. Суҳбат жараёнида К.А. жамоат жойида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан вояга етмаган Ч.А.ни уриб тан жароҳати етказган. Бироқ бу ҳолат ҳақида Ч.А. ва унинг яқинлари ИИОга мурожаат қилмаган.

Видеода акс этган ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан К.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.

Барча янгиликлар

Text to speech