11 Август 2023 йил 1521

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида

Ҳар қандай гиёҳванд модда инсон танасини йўқ қиладиган энг кучли заҳар ҳисобланади. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишини ташкил этувчи жиноятларга, жумладан, уларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, тақиқланган экинларни етиштиришга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш ҳамда уларни олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, жорий йилнинг 7 ойи давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар билан боғлиқ 1 454 та жиноят иши қўзғатилган.

Шундан: 259 таси кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, 282 таси гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, 668 таси гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар содир этиш.

Ашёвий далил тариқасида жами 94,282 кг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ашёвий далил тариқасида олинган. Шундан: 52,5 кг гашиш, 3,4 кг опий, 2,5 кг марихуана, 0,287 кг героин, 10,9 кг синтетик гиёҳвандлик моддалар ва 24,6 кг кучли таъсир қилувчи моддалар.
Бу каби тадбирлар пойтахтимиз ҳудуди бўйлаб давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech