19 Июл 2023 йил 877

Навбатдаги ўқув курслари муваффақиятли якунланди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш борасида аниқ ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази негизида профилактик рўйхатда турган 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар учун навбатдаги ўқув курслари учинчи бор ўтказилди. Бир ой давомида ёшлар меҳнат бозорида харидоргир бўлган мутахассисликларни ўзлаштирди. Ўсмирларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида спорт мусобақалари ва танловлар, тоққа сайр қилиш, пойтахтнинг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар уюштирилди. Шу билан бирга, ўқув курслари давомида ўсмирлар билан бир қаторда уларнинг ота-оналари билан ҳам психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилди, бир нечта ота-оналар иш билан таъминланди.
Ўқув ойлиги якунида иштирокчилар учун байрам ташкил этилиб, унда бош бошқарма раҳбарияти ва масъул ходимлари, шаҳар прокурори, Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ўқув курслари битирувчиларига сертификатлар ва спорт анжомлари топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech