2 Июн 2023 йил 1004

Миробод туманида профилактика куни доирасида қатор тадбирлар ўтказилди

Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жойларда профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бу жараёнда туман ИИО ФМБ ва ҳудудий ИИБларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари ҳамда жамоатчилик жалб этилиб, жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оила-турмуш доирасидаги муаммоларни эрта аниқлаш ҳамда олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

Хусусан, Миробод Туман ИИО ФМБ Профилактика бўлими ходимлари томонидан туманда жойлашган 39 та маҳаллаларда маҳалла фаоллари билан йиғилиш ўтказилиб, олиб борилаётган манзилли профилактик тадбирлар давомида аёллар ва хотин-қизлар улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, уларни бандлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзига йўналтириш, ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш бўйича манзилли ишлар олиб борилди.

Туман 3-сектори ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида ўрганиш ишлари давомида маҳаллалардаги бешлик томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, оғир ижтимоий аҳволдаги фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда профилактик тадбирларни амалга ошириб, маҳаллаларда «хонадонбай» ва «фуқаробай» иш тизими асосида ҳар бир фуқаро билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида туман ҳудудида содир этилган жиноятлар муҳокама қилинди.

Барча янгиликлар

Text to speech