7 Август 2023 йил 1070

Тошкент шаҳар ИИББ: “Мен кучли аёлман” лойиҳаси якуни бўйича байрам концерти ташкил этилди

Куни кеча республика ИИВ Маданият саройида Тошкент ИИББ ташаббуси билан ташкил этилган “Мен кучли аёлман!” лойиҳасининг якуний концерти бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва масъул ходимлари, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар, лойиҳа иштирокчилари қатнашди. Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Умида Абдуллаева, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъул ходими Шоҳида Шамуталова, Оила ва хотин-қизлар бошқарма бошлиғи ўринбосари Лола Бойназарова меҳмон сифатида таклиф этилди.

Табрик сўзи билан чиққан меҳмонлар аёл ва қизларни салбий омиллар таъсиридан асраш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, ўзи севган иш билан шуғулланиши, кўзланган натижаларга эришишига кўмаклашиш давлат аҳамиятига молик вазифалар эканини таъкидлади. Шунингдек, йиғилганларга пойтахт ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Хусусан, аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, оғир ҳаётий вазиятларда қўллаб-қувватлаш, муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, ўз ишини бошламоқчи бўлган аёлларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга қаратилган “Мен кучли аёлман!” лойиҳаси ҳақида гапириб беришди.

Тадбир давомида лойиҳа иштирокчиларига шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази, пойтахтимиздаги “Аёллар тадбиркорлик маркази” ва бошқа ўқув марказларининг ихтисослаштирилган курсларида малака оширишлари учун йўлланмалар тантанали равишда топширилди.

иштирокчиларга Тошкент шаҳар ИИББнинг иқтидорли ходимлари ва замонавий эстрада санъаткорлари иштирокида тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech