Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Инсон қадр-қимматини камситиш, қийноққа солиш – жиноят” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси доценти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, истеъфодаги полковник Алишер Шарафутдинов маъруза қилди.
У ўз нутқида, Ўзбекистонда шахс эркинлиги ва дахлсизлиги устуворлиги “Инсон қадри учун” тамойили асосида давлат сиёсати даражасида эътироф этилаётганлигини, инсон шаъни ва қадр-қимматини поймол қилишнинг энг оғир кўринишларидан бири – қийноққа солиш ҳолатларига қарши кураш мунтазам равишда олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, шахсий таркибига Фёдор Достоевскийнинг “Телба” романи ҳақидаги видеолавҳа намойиш этилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.