ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Пойтахтимизда гиёҳвандликка қарши курашиш ойлигига старт берилди

Тошкент шаҳрида тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари туну кун хизмат олиб бормоқда. Ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий Гвардия, прокуратура, суд идоралари томонидан психотроп моддалар, гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Лекин афсуски, бу турдаги жиноят камайгани йўқ.Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан гиёҳвандликка қарши олиб борилган чора-тадбирлар натижасида пойтахтда жорий йилнинг 8 ойи давомида аниқланган бу турдаги жиноятлар юзасидан 1 992 та жиноят ишлари қўзғатилган. Тадбирлар натижасида 195 кг 765 грамм гиёҳвандлик, психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ноқонуний муомаласига чек қўйилди.Бу турдаги жиноятларга кескин курашиш мақсадида, 2024 йилнинг 20 сентябрь кунидан 20 октябрь кунига қадар Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги ўтказилади.Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган йиғилишда ушбу ойлик доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди. Ушбу йиғилишда пойтахт ИИББ бошлиғи, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси, Миллий Гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси, шаҳар прокуратура ва суд раҳбарияти, туман ИИО ФМБ раҳбарлари ва соҳавий хизмат масъуллари иштирок этди.  Сўзга чиққан пойтахт ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов ойлик доирасида туну кун хизмат ташкил этилиши, кундузги ва тунги махсус гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилиши ҳамда ҳар бир ходим ўз ишига масъулият билан ёндашиши лозимлигини таъкидлади.Шу билан бирга, ойлик доирасида наркограффити ёзувларини ўчириш, ушбу ёзувларни чизиб кетувчи шахсларни аниқлаш ва уларга чора кўриш, гиёҳвандлик воситаларини тарқатувчи шахсларни ("закладчик") ҳамда уларни олиб кетувчиларни аниқлаш, ҳар бир ҳолат юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш вазифалари юклатилди.Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Сиз ҳам ушбу ойлик доирасида фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Гиёҳвандлик моддалари ёки кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тарқатиш билан шуғулланувчилар, шунингдек наркограффити ёзувларини ёзиб кетувчи шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, ҳудудий профилактика инспекторига, яқин орадаги ИИБга ёки @narko_murojaat телеграм аккаунти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

20 Сентябр 2024 йил

58

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларнинг 8 ойлик фаолияти сарҳисоб қилинди

Тошкент шаҳар ИИББда профилактика хизмати раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар якунлари муҳокама қилинди.Йиғилишда инспекторлар томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишидан ҳимоя қилиш, жиноятлардан барвақт огоҳ этиш борасидаги фаолияти ўз натижасини бераётганлиги таъкидланди.Жумладан, ҳисобот даврида 7 959 нафар аёлнинг оилавий аҳволи ўрганилиб, 6 191 та низоли оилалар аниқланган, шундан 3 409 та оилаларнинг низоларига барҳам берилган. Тазйиқдан жабр кўрган аёлларга инспекторлар томонидан 1 165 та ҳимоя ордерлари расмийлаштирилган.Инспекторлари томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида 282 нафар аёллар ишга жойлаштирилган, 590 нафар аёлларга моддий ёрдам кўрсатилган, 117 нафари даволанишга муҳтожлиги аниқланиб, тиббий диспансерларга юборилган, 60 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашилган.Шу билан бирга, аёлларнинг жисмоний ва маданий ривожланишига қаратилган 2 759 та тадбирлар ўтказилган. Маҳаллаларда, ўқув муассасаларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган учрашувлар ташкил этилган. Улар орасида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.Шунингдек, йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, хотин-қизлар ўртасида профилактика ишлари самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Бундан ташқари, аёлларимизни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида хотин-қизлар билан ишончли мулоқотни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

19 Сентябр 2024 йил

105

Ҳар бир мурожаат эътиборда

           Аҳоли билан бевосита мулоқот асносида уларнинг дарду-ташвишлари, қандай ижтимоий, маънавий маиший ёрдамга муҳтожлигини ўрганиш борасида пойтахт ИИББ ва Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда жойларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Пойтахтимизнинг гуллаб-яшнаши, фуқароларимизнинг эмин-эркин ҳаёт кечириши, ишлаши, ўқиши, тинч-осойишталиги уларнинг  мурожаатлари, муаммо ва  таклифларига кўп жиҳатдан боғлиқлиги боис, юзага келган камчиликларни ўзаро ҳамкорликда бартараф этиб келинмоқда. Куни кеча Тошкент шаҳар 3-сектори раҳбари – пойтахт ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан Яккасарой тумани “Конституция” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. Унда Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси бошлиғи Тохир Муллажонов ва Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллаберганова, шунингдек туман сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.Қабулда 68 нафар фуқародан тушган мурожаатларнинг 33 таси ижобий ҳал этилди, 12 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб,  22 тасининг ижроси назоратга олинди. Мурожаатларнинг аксарияти  йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл белгиларини ўрнатиш, субсидия ва кредит олиш, даволаниш учун ордер ажратилиши, ишга кириш, терговга қадар текширув ва жиноят ишларига оид масалаларни ташкил этди. Шу билан бирга, аввалги мурожаатлари ҳал бўлган фуқаролар миннатдорлик билдиргани келишди. Чунончи, “Белариқ” фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи З.Ҳасановага ўз-ўзини банд этиш мақсадида тикув машинаси, фуқаро Н.Мақсутовага эса моноблок ва принтер ажратилгани учун ўз миннатдорликларини изҳор этишди.Шунингдек,  ижтимоий масалаларга оид мурожаатларнинг 5 таси  жойида кўриб чиқилиб, ижобий ечимини топди. Бундан ташқари  муддатидан олдин озодликка чиқариш масаласида мурожаат қилган пробация ҳисобида турган 9 нафар фуқаронинг  илтимосномалари  қўшимча ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.Бу каби сайёр қабуллар аҳолининг мурожаатини қисқа муддатда ҳал этилишига ва рози қилишга кўмак бермоқда.

19 Сентябр 2024 йил

79

Интерактив хизматлар

Text to speech