ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Мирзо Улуғбек туманида Президент қарори ижроси юзасидан тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли Қарори ижроси юзасидан Мирзо Улуғбек туманида бир қатор амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Аҳоли орасида гиёҳвандликка қарши кураш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва аҳоли билан самарали ишлашдаги устувор вазифалар муҳокама этилди. Врачлар малакасини ошириш институтида Мирзо Улуғбек туман ҳокими B.Gaibnazarov бошчилигида, туман прокурори O.Mannanov, туман ИИО ФМБ бошлиғи подполковник I.R.Rashidov, ДХХ масъуллари ва туман солиқ инспекцияси раҳбари U.Hotamov, тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла раислари бошчилигида маҳалла еттилиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда, жорий йилнинг маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш борасидаги амалий чора-тадбирлар муҳокама этилди ва бажарилиши лозим бўлган масалалар белгилаб олинди.

4 Март 2026 йил

250

Пробация ҳисобида турувчи ёшлар учун маънавий-маданий тадбир ўтказилди

Куни кеча Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан профилактик ҳисобда турувчи ҳамда Пробация бўлими рўйхатида турувчи ёшларни тарихий қадриятларимиз анъаналарига содиқлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўтмиш аждодларимиз жасорати, мардлиги, қаҳрамонлиги билан таништириш қаторида маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида “Ғалаба”боғига ташрифи уюштирилди. Ёшлар боғ ҳудудида жойлашган “Шон-шараф” давлат музейи, “Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументлари, тарихий-бадиий экспозицияларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар. Урушнинг даҳшатли қиёфаси, ҳарбий техникалар майдончалари, фронт орти ҳудуди, мотам ва андуҳ, Ғалаба, шоду хуррамлик ва шукроналик ҳудудлари қаторида “Кўз ёши” мажмуасида жойлашган маълумотлар билан яқиндан танишдилар. Айниқса “Уруш даври мактублари” бурчагидан жой олган мактублардаги соғинч ва айрилиқ хабарномалари уларни таъсирлантирди. Шулар қаторида боғнинг миллий услубда безатилишин, мавзулар бўйича маълумотлар олиш учун ўрнатилган электрон жиҳозлар, дам олиш жойлари, кутубхона, саҳна майдонлари ёшларда катта таъсурот қолдирди. Бу каби эзгулик ва хайрли тадбирлар ёшлар тарбиясида муҳим ўрин тутиши билан аҳамиятлидир.

4 Март 2026 йил

207

Маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш ишлари давом этмоқда

Республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш орқали жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида Сергели туманида жойлашган “Иттифоқ” ва “Нурҳаёт” маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Мазкур маҳаллаларга ташриф буюрган туман ИИО ФМБ бошлиғи Б.Анваров мутасаддилар, фаоллар, маҳалла аҳли билан бевосита мулоқотга киришиб, уларни қийнаётган, ўйлантираётган муаммолар, таклиф ва мурожаатларга эътибор қаратди. Ҳудуддаги мавжуд ҳолатни ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари белгиланди. Ўрганишлар сўнгида Б.Анваров томонидан ўтказилган сайёр қабулда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Етти нафар шахснинг мурожаати қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. Беш нафар мурожаатчига малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган фуқароларнинг мурожаатларига қонунан баҳо бериш бўйича тегишли соҳа масъулларига топшириқлар берилди. Туман ёшлари ўртасида жиноятчиликка барҳам бериш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар доирасини янада кенгайтириш мақсадида туманда фаолият юритаётган 25 та умумтаълим мактаблари юқори синф ўқучилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда нафақат мактаб ўқувчилари, балки мактаблар маъмурияти, туман ИИО ФМБ Пробация ҳамда профилактика хизмати рўйхатида турувчи, шунингдек, мактаб ички рўйхатига олинган 150 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашдилар. Б.Анваров йиғилганлар эътиборига ўқувчи-ёшлар ўртасида содир бўлаётган ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумотлар бериб, ёшларни қадриятларимизга ёт ғоялардан асраш, кибермакондаги жиноятлар, ижтимоий тармоқлардаги турли-туман сохта ҳаволалардан асраш борасида муҳим тавсиялар бериб ўтди. Маъруза сўнггида мактаб ўқувчилари ўртасида ўзларининг намунали хулқи ва ўқишда юқори кўрсаткичга эришиб келаёттган бир гуруҳ ўқувчилар рағбатлантирилди. Жумладан: 266-мактабнинг 8- “в” синф ўқувчиси Сардор Саъдиев, 284-мактабнинг 7-“г” синф ўқувчиси Ирода Абдуахатова, 317-мактабнинг 9 “а” синф ўқувчиси Шоумар Шомухиддинов, 6-мактабнинг 9-“г” синф ўқувчиси Муҳаммадали Ғуломов, 300-мактабнинг 10-“ж” синф ўқувчилари Азимжон Амангелдиев, Асал Кенишоваларга эсдалик совғалари топширилди.

3 Март 2026 йил

1143

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Шиддат билан ривожланаётган ҳаётимизда рўй бераётган юксалиш жараёнлари ўзини барча соҳаларда намоён этмоқда. Мустақилликнинг илк йиллариданоқ юртимизда миллий ўзлигимизни англаш, бой тарихий, маданий, илмий меросимизнинг асл мазмун-моҳиятини чуқур англаш, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш” ғоясини амалга оширишга киришилди. Бугунги Маънавият ва маърифат дарси “Янги Ўзбекистон – учинчи Ренессанс йўлида” номи билан айнан шу мавзуга бағишланди. Янги аср университети академик бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Азизбек Мўминов пойтахт ИИББ мажлислар залига йиғилган шахсий таркиб олдидаги маърузасини юртимизнинг қадим тарихи, минтақамизда юз берган Биринчи шарқ уйғониш давридан буён давом этаётган жараёнларга тўхталаркан, ҳар икки Уйғониш даврида энг муҳим жиҳат –давлатнинг эътибори, мамлакат бошқарувида олиб борилган одилона ва оқилона сиёсат, таълим-тарбия масалалари устувор бўлганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, юртимизда бошланган бунёдкорлик, янгиланишга қаратилган жараёнлар изчил давом эттирилиб, халқмиз орзу қилган буюк давлат, фаровон келажак барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз албатта ўз самарасини кўрсатишига ишонч билдирилди. Маърузада кўплаб тарихий маълумотларнинг келтирилиши йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиши билан якунланди.

2 Март 2026 йил

341

Интерактив хизматлар

Text to speech