Масжиддан ўғрилик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
Жорий йилнинг 21 февраль куни тахминан соат 12.50 ларда 1979 йилда туғилган Ш.М. Юнусобод туманидаги “Минор” масжидида кийим илгичида турган, 1998 йилда туғилган И.Д.га тегишли бўлган курткасидан шахсий ҳужжатлари ва 170.000 сўм миқдоридаги пуллари бўлган ҳамёнини ноқонуний равишда эгаллаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.